Сариосиё воқеаларига 19 йил бўлди. Шу муносабат билан "Каримов фонди" Биринчи Президентнинг Сариосиё воқеаларида ватанини ҳимоя қилган ҳарбийлар билан учрашган видеолавҳасини ҳавола этди.
"Мен Президент сифатида эмас, ота сифатида сизлар билан гаплашяпман. Сизларнинг азиз ҳаётингиз менга, ватанимизга керак. Асранглар ўзингизни. Мен айтган топшириқларни бажаринглар. Бизлар ўз заминимизда жангни олиб боряпмиз. Улар эса келгиндилар, газандалар. Нима қилишимиз керак? Тор-мор қилишиимз керак. Шундай қилишимиз керакки биронтаси қўлимиздан чиқиб кетмасин. Очиғини айтаман, агар ёшроқ бўлганимда сизларнинг сафингизга келиб, ўзим ана шу тепаликда ўтирар эдим", - деган И. Каримов.