Ижтимоий тармоқларда Биринчи Президент Ислом Каримов ва Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевнинг Самарқанд вилоятига ташриф буюрган видеолавҳаси тарқарлди. Унда собиқ Президентлар Самарқанд вилоятида тадбиркорлар билан учрашганини кўриш мумкин.
"Ҳордиқ.уз"нинг ёзишича собиқ Президентлар тадбиркор Умар Ражабов билан учрашган. Суҳбат чоғида Ислом Каримов тадбиркор томонидан ишлатилаётган ходимларнинг ижтимоий суғуртаси хусусида сўраган. Шунингдек, И. Каримов суҳбат давомида тадбикорнинг ўзи неча қаватли уйда яшаши ва Самарқандда рэкетлар бор ёки йўқлиги ҳақида ҳам сўраган. Қуйида видеолавҳани ҳавола этамиз.