Мирзо Улуғбек ва Юнусобод туманлари прокуратураларида фуқароларга қулай шароит яратиш учун асосий бинолар фойесида салқин ва махсус жиҳозланган кутиш ҳамда қабул қилиш хоналари ташкил этилди, кириш қисмидан эса металл изловчи ускуналар олиб ташланди. Шайхонтоҳур тумани прокуратураси биносида “она ва бола” хонаси ташкил қилинди.
Бундан ташқари, Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг шаҳар прокуратураси органлари фаолиятини “намунавий тизим”га айлантириш ҳақидаги топшириғи ижросини таьминлашга қаратилган чора тадбирлар Дастури ишлаб чиқилган.