Жорий йил 15 август куни "Ўзбекистон" телеканалида эфирга узатилган "Муносабат" кўрсатувида ХДП партияси вакили ЎзЛиДеПни танқид қилган. Бунда партия веб сайтида эълон қилинган мақолада ёлғон хабар тарқатилгани ҳақида сўз юритилган.
Шундан сўнг ЎзЛиДеП вакиллари вазиятни ўрганиш учун жойига чиқишган ва ХДПнинг танқиди ўринсиз эканини исботлашга ҳаракат қилишган. Қуйида тақдим этилган видеолавҳада барчаси кенг ёритиб берилган.
Агар ХДП вакилининг танқиди ўринсиз бўлса, унда партия ЎзЛиДеПдан иккинчи бор узр сўрайдими? Аввалроқ ХДП ўз вакилининг жонли эфир вақтида ЎзЛиДеПни асоссиз танқид қилгани учун расмий тарзда узр сўраган эди. Бу сафар вазият қандай бўлади? Кузатамиз.