ЎзЛиДеПдан сайланган депутат Америка овозида эълон қилинган Муҳаммад Солиҳнинг фикрларига жавоб қайтарди

ЎзЛиДеПдан сайланган депутат Америка овозида эълон қилинган Муҳаммад Солиҳнинг фикрларига жавоб қайтарди
Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган депутат Шуҳрат Шарафутдинов яқинда "Америка овози"да эълон қилнган Муҳаммад Солиҳнинг фикрларига жавоб қайтарди. М. Солиҳ агар "Сизнинг фикрингиз" телеграм каналида ўтказилган сўровномага "Эрк" партияси ҳам киритилганда, улар ғолиб чиқиши мумкинлиги ҳақида айтганди. Маълумки ушбу норасмий сўровномада мамлакатдаги 5 та расмий партия (ЎзЛиДеП, Миллий тикланиш, Адолат, ХДП ва Экологик партияси) иштирок этиб, ЎзЛиДеП ғалаба қозонган эди.

Қуйида депутат фикрини ҳавола этамиз.

Яқинда ижтимоий тармоқларда тарқалган бир мақола эътиборимни тортди. “Америка овози”нинг “Ўзбекистон Парламенти сайловларида рақобат қай даражада?” сарлавҳали ушбу чиқишини ўқиб, ўз муносабатимни билдиришим лозим, деган хулосага келдим.

Энг аввало, бугунги кунда ҳар ким ўз фикрини эркин ифода этиб, у ёки бу жараёнларга ижобий ё салбий муносабатини ҳеч қандай монеликсиз билдириш ҳуқуқига эга экан, бу Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларнинг муҳим ютуқларидан бири бўлиб қолаверади. Кимгадир ёқса ҳам, ёқмаса ҳам — шу.

Кейинги вақтларда ижтимоий тармоқларда қизиқ бир мойиллик (тенденция) кўзга ташланмоқда. Яъни, кимдир бугунги Ўзбекистоннинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий соҳаларида олиб борилаётган ислоҳотларни, эришилаётган ютуқларни баралла айтса, шарҳи ҳол қилса, у гўёки — “маддоҳ”. Борди-ю, кўпчилик билиб турган, мавжуд камчилик ва хатоларни гўёки кўрсатиб, уларни эълон қилса – халқпарвар, қаҳрамон.

Албатта, ислоҳотларни амалга оширилишида барча муаммолар ҳал этилмаётгандир, эътибордан четда қолаётган масалалар ҳам бордир. Буни ҳеч ким инкор этаётгани йўқ, аксинча, уларни биргаликда ҳал қилишга чақириляпти, жамоатчилик назоратини ишга солишга имконият яратиляпти.

Қайси бир давлатнинг ўз ривожланишида хато, камчилик бўлмаган? Борми шундай давлат?

Энг муҳими, мамлакатимиз ривожланишидаги мақсад аниқ ва у тўғри қўйилди: халқ фаровонлигини таъминлаш, муносиб турмуш тарзини яратиш! Бу фақат давлат раҳбарининг вазифаси эмас, бу сизу бизнинг — ҳаммамизнинг, ўзини шу юрт фарзанди деб ҳисоблаган ҳар бир фуқаронинг вазифаси!

Энди “Америка овози” келтирган “Kun.uz” нашри ташкил этган виртуал сўровномага келсак, “Kun.uz”нинг ташаббусини тўлиқ қўллаб-қувватлайман, чунки бу каби сўровномалар фуқароларимизнинг сиёсий жараёнларга қизиқишини янада оширади, дахлдорлик ҳиссини кучайтиради, фаолликка ундайди. Лекин ушбу сўровноманинг мақсади Ўзбекистондаги бугунги сиёсий вазиятни тўлиқ акс эттириш бўлмаган, аҳолининг атиги 0,1 фоизи (33 минг) иштирок этган сўровномада буни амалга оширишнинг имкони ҳам йўқ аслида.

Айтилишича, “Америка овози”нинг иддаосича, эмишки, сўровномага мамлакатдаги 5 та расмий партия киритилган, лекин мухолиф партияларга ўрин берилмаган. Ғалати иддао. Тушунарсиз…

Ахир мамлакатда расман 5 та сиёсий партия рўйхатга олинган, у мухолифат бўладими ёки мухолифат бўлмайдими — фарқи йўқ, бошқа сиёсий партия рўйхатдан ўтказилмаган. Ҳар бир давлатда сиёсий партияларни рўйхатга олиш тартиб-тамойили мавжуд! Қайси партия ҳақида гап кетмоқда? Мақолада келтирилишича, бу “Эрк” партияси эмиш

Савол туғилади: бу “Эрк” “партия”си ўзи нима каромат кўрсатган-у, энди нима кўрсатар эди?

Ўзга юртларда туриб олганча, бугун Ўзбекистоннинг жадал ва дадил қадамлар билан ривожланаётганини, ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий жиҳатдан мустаҳкам оёққа тураётганини, аҳолининг турмуш шароити яхшиланаётганини ғайирлик билан кўра олмаётган, ўзимиз ҳам билиб, бартараф этишга қурбимиз етадиган, шунга ҳаракат қилинаётган камчиликларни қурол қилиб олиб, аслида шу орқали кимларнингдир буюртмасини бажараётган бундай томошабин “партия”ларнинг ўзи қўғирчоқ эмасми?

Агар Ўзбекистоннинг сиёсий майдонида қандайдир бўшлиқ мавжуд бўлса, у ўз заминимизда яшаётган, юртимиз тақдирига бефарқ бўлмаган Ватандошларимиз томонидан тўлдирилади. Четдан келиб, мамлакат вакиллик органини эгаллаш ҳақидаги хом хаёллар жуда ўринсиз, соғлом ақл қабул қила олмайдиган гап.

Ўзбекистон ўзининг ривожланиш йўлини танлаган. Бу ўринда ушбу йўлда юксалишимизга кўмак бера олмасангиз, халақит ҳам қилманг, дегимиз келади! - дейди депутат.

Ўхшаш янгиликлар

  1. шухрат 3 сентябр 2019 02:04
    Бы депутат ким узи?сени ким таниди ОЛИЙ МАЖЛИСДА креслода утирасилар овоз берасилар.Депутатлар РАДО ВА ГУСДУМАДА бор мана булар юрт учин ишлайди.Биздан 20 йил олдида булар АМЕРИКАДА 2партия бор
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » ЎзЛиДеПдан сайланган депутат Америка овозида эълон қилинган Муҳаммад Солиҳнинг фикрларига жавоб қайтарди