«Миллий тикланиш» вакили, депутат: «Электр энергиянинг нархини оширса менга таъсир қилмайди» (+ВИДЕО)

«Миллий тикланиш» вакили, депутат: «Электр энергиянинг нархини оширса менга таъсир қилмайди» (+ВИДЕО)
Кеча, 16 декабр куни Халқаро матбуот марказида партия вакиллари иштирокида навбатдаги матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда коммунал тўловларни табақалаштириб тўлаш, кам таъминланган оилаларга нафақа пулини бериш борасида сўз борди.

“Табақалаштирилган коммунал тўлови жорий қилиш бу бояги боқимандалик кайфиятини рағбатлантириб қўяди. Ўзим туманда ишлаганман. Бир хиллар айтади, жисмонан кучли, ишласа пул топадиган . Лекин мени кам таъминланганлар рўйхатига киритиб қўйгин дейди. Мен нафақани олишим керак дейди. Эртага биз буниям қиладиган бўлсак ишлайдиган одам ҳам кам таъминланганман деб ўшалар қаторига қўшиб қўясан дейди. Тўполон қилади. Халқимизни шунақа томондан рағбатлантириб қўямиз. Биз ишлашга, меҳнат қилишга ўргатишимиз керак,”, – деди ЎзЛиДеП вакили Бахтиёр Руҳитдинов.

Мунозаралар жараёнида Миллий тикланиш вакили, депутат Нодиржон Мухторов ҳам ўз фикрини билдирди.

“Масалан мен Олий Мажлис депутатиман. 10 миллион ойлик оламан. Қишлоқда мисол учун битта оилада ўқитувчи бор. У 1,2-1,3 млн ойлик олади. 4 та фарзанди, ота-онаси бор, мисол учун. Энди тасаввур қилинг. Менга ҳозир электр энергиянинг нархини оширса, менга таъсир қилмайди. Лекин унга таъсир қилади”, – дейди депутат.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Миллий тикланиш раҳбари Алишер Қодиров табақалашган коммунал тўлов тизмини таклиф қилган эди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Эркин 19 декабр 2019 20:37
    Булмайдиган фикр, кушилмайман мутлока нотугри.бу корупцияни ривожлантиради
  2. Тожи Мурод 17 декабр 2019 18:29
    Миллий тикланиш ғояси 100% туғри деб биламан
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » «Миллий тикланиш» вакили, депутат: «Электр энергиянинг нархини оширса менга таъсир қилмайди» (+ВИДЕО)