Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташрифи давомида Хива шаҳрида, замон талаблари даражасида қад ростлаган, кўркам вокзални кўздан кечирди, дея хабар қилмоқда EVERYDAY.UZ мухбири.
Бу ерда Президентимиз йўловчилар ва сайёҳлар учун яратилган имкониятлар билан яқиндан танишди. Шундан сўнг давлатимиз раҳбарига мазкур вокзалнинг олд қисмида миллий услубда бунёд этилинган, меҳмонхоналар, маиший бино ва иншоотлар, дам олиш масканлари ҳақида маълумот берилди.
Хива шаҳрида бир вақтнинг ўзида 200 йўловчига хизмат кўрсатиш имконига эга бўлган мазкур вокзал билан бирга Урганч вокзалидан Хива шаҳригача умумий узунлиги 33,78 км (асосий йўл 29,6 км) бўлган темир йўл қурилди.
Шунингдек, ушбу ҳудудда 3 та меҳмонхона қурилишининг якуний ишлари амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, "Хива-Локомотив" истироҳат боғи барпо этилмоқда. Унда 57 сотихли кўл, 27 хил аттрактцион, амфитеатр, замонавий савдо расталари фаолияти йўлга қўйилиши режалаштирилган.