Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлик билан боғлиқ масала кўриб чиқилди.
Йиғилишда барча партия фракция аъзоларидан ташкил топган ишчи гуруҳ тузилиб унга Акмал Саидов раҳбар этиб тасдиқланди.
Ишчи гуруҳнинг асосий вазифаси ЕОИИ билан ҳамкорликнинг миллий иқтисодиётга таъсирини чуқур таҳлил қилиш, қисқа, ўрта ва узоқ муддатли истиқболда миллий иқтисодиёт ривожланишининг устувор йўналишларига мослигини ўрганиш, ҳамкорликнинг ҳар бир иқтисодиёт тармоғига таъсири бўйича ижобий ва салбий таъсир йўналишларини аниқ ёритиб бериш, бошқа халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик истиқболлари билан ўзаро боғлиқлигини қуйи палатада ҳар томонлама кўриб чиқишни ташкил этиш.
Шундан келиб чиқиб ушбу ишчи гуруҳнинг келгусида амалга оишириши керак бўлган тадбирлар режаси тасдиқланди. Шунингдек, ушбу тадбирлар давомида ЕОИИ билан ҳамкорлик масаласини ўрганиш бўйича фуқаролар ҳамда бизнес вакиллари ўртасида социологик сўровлар ўтказилади.