Қорақалпоғистонда уч йилда қандай ишлар амалга оширилади?

Қорақалпоғистонда уч йилда қандай ишлар амалга оширилади?
Кеча, 10 ноябрь куни давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикасини 2020-2023 йилларда комплекс ривожлантириш дастури ишлаб чиқилгани маълум қилинди.

Президент йиғилишда кейинги уч йилда ҳудудни ривожлантириш бўйича қандай ишлар амалга оширилиши хусусида тўхталиб ўтди. Унга кўра,

- Қорақалпоғистонда янги тадбиркорлик субъектларига қатор солиқ имтиёзлари берилади.

- Тахтакўпир, Бўзатов, Шуманай туманлари ҳамда 45 та шароити оғир маҳалла ва овулларда саноат ва хизмат кўрсатиш йўналишида янги ташкил этилган корхоналарга имтиёзлар берилади.

- 2020-2022 йилларда умумий қиймати 12 триллион 300 миллиард сўм бўлган 1 минг 359 та инвестиция лойиҳаси шакллантирилди. Шу орқали 523 миллион долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш, қарийб 20 мингта янги иш ўринлари яратиш мўлжалланган.

- Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги “хомашёдан тайёр маҳсулотгача” тизимида ишловчи 27 та саноат кластерини ташкил этади.

- Пахта етиштириш бекор қилинаётган 12 минг гектар майдонда экспортбоп сабзавот экинларини жойлаштирилади.

- “Қорақалпоқ-агро” эркин иқтисодий зонасини ташкил этилади.

- Кунжут етиштириш ва наслли қорамоллар сони кўпайтирилади ва Хўжайли тумани чорвачилик ва мева-сабзавотчиликка ихтисослаштирилади.

- 14 минг 200 километр каналлар таъмирланади, 45 минг гектар экин майдонида сув тежовчи технологиялар жорий этилади, сув ажратиш нуқталарида ҳисоблагичлар ўрнатилади, 38 минг гектар майдон лазер ёрдамида текисланади.

- Тахтакўпир, Бўзатов, Шуманай туманларида ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани яхшилаш учун 2021-2023 йилларда 409 миллиард сўмлик 172 та лойиҳа амалга оширилади.

- Шароити оғир 45 та маҳалла ва овулда умумий қиймати 2 триллион 340 миллиард сўм бўлган 150 та лойиҳа амалга оширилади.

- 856 километр автомобиль йўллари қурилиб,ттаъмирланади ва 2 минг 500 километр ичимлик суви тармоқлари қуриш ҳисобига таъминот даражаси 70 фоизга етказилади.

- 7 минг квартирали 235 та, ёш оилалар ва кам таъминланган аҳоли учун 2 минг 84 квартирали 36 та арзон кўп қаватли уйлар қурилади.

Президент ҳудудда ишлар янгича ташкил этилишини ва бу бўйича назорат ўрнатилишини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, Сенатда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш, аҳоли ҳаётини яхшилаш ва даромадларини ошириш бўйича янги қўмита ташкил этилгани маълум қилди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Қорақалпоғистонда уч йилда қандай ишлар амалга оширилади?