Самарқанд вилоятида янги прокурор халққа яқин бўлиш учун прокуратура биноси олдидаги панжараларни олдириб ташлади. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар қилди.
Маълум бўлишича, барча панжаралар олиб ташланган. Прокурор шу йўл орқали халққа яқин бўлмоқчи.
Таъкидлаш жоиз, давлат органлари бинолари олдидаги панжараларни олиб ташлаш 2017 йилда бошланган эди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ вилоятга Равшан Машарипов прокурор этиб тайинланган эди.