Ўзбекистон Тожикистонда коронавирус касаллигига чалинганлар учун тақсимловчи объект қуришини режалаштирмоқда. Бу ҳақда Азия-Плюс нашри хабар қилди.
Маълум қилинишича, мазкур объект республиканинг Хатлон вилояти Кубодиён туманида барпо этилади. Манбанинг маълум қилишича, 2018 йилда Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи давомида ушбу келишувга эришилган бўлган. У 2021 йилнинг баҳорида беморларни қабул қила бошлаши режалаштирилмоқда. Мазкур объектда фуқаролар тезкорлик билан коронавирусга тест топширади ва унинг натижасига кўра вилоятдаги шифохоналарга жўнатилади. Бундай объектнинг муқобили ҳозирча Тожикистонда йўқ.
Манбанинг қўшимча қилишича, ушбу объектни жиҳозлаш ишлари билан “Ўзбекнефтгаз” шуғулланади. Таъкидлаш жоиз, икки давлатнинг келишувига асосан 2020 йилда Сўғд вилоятининг Спитамен туманида 630 ўқувчига мўлжалланган янги мактаб қурилиб, фойдаланишга топширилган эди. Ўз навбатида, буларга жавобан Тожикистон Самарқандда 640 ўқувчига мўлжалланган мактаб ва Фарғонада болалар боғчаси қуриб беради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистоннинг Бишкек ва Чуй вилоятида Ўзбекистон томонидан молиялаштирилиб қурилган шифохоналар очилган эди.