Аввалроқ пойтахт ҳокими ва Тошкент вилояти ҳокими “отпуск”га чиққани ҳақида ёзган эдик. Ҳудудлар раҳбарлари таътил вақтида тиббий кўрикдан ўтиб, даволанишлари керак эди.
Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати ушбу хабарга изоҳ берди. Матбуот хизмати Жаҳонгир Ортиқхўжаев таътил вақтини ўзгартирганини маълум қилди.
Мавжуд маълумотларга кўра, Тошкент ҳокими “отпуск”ни баҳорга кўчирган. Ортиқхўжаев йил бошида таътил олмасликка қарор қилди. Ҳоким Юнусобод туманида давлат раҳбари томонидан Чилонзор тумани ҳокими танқидга олингандан сўнг ушбу қарорга келган бўлиши мумкин. Ўшанда Президент Ортиқхўжаевга “адвокатлик” қилмасликни маслаҳат берган эди.