Польшалик журналистга тегажоғлик қилган “Рустам” ТИВ тизимидан ишдан бўшатилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, бугун, 2 февраль куни вазирлик Матбуот котиби А.Ходжиметов ва хорижлик журналист Агнешка Пикулицка-Вилчевска билан учрашув бўлиб ўтган. Мазкур учрашувда акредация масаласи ва бўлиб ўтган ҳолатлар муҳокама қилинган. Вазирлик чет эллик журналистдан узр сўралганини маълум қилди.
Мухбир тилга олган ходим вазирлик тизимидан бўшатилгани таъкидланди. Журналистнинг акредация масаласи 3 февралда якунланиши маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ журналист акредация масаласида рад жавоб олганини ва унга вазирлик ходими “Рустам” исмли шахс тегажоғлик қилганини маълум қилган эди. Кейинчалик журналистнинг ўзи бугун учрашув бўлганини айтиб, “Рустам” исмли шахсни ҳеч ким танимаслигини билдирган эди.