Бухоро шаҳри прокурори ишдан кетди. Бу ҳақда ОАВда хабарлар тарқалди.
Жасур Фозиловнинг прокурор лавозимидан кетгани ҳақида кеча, 6 февраль куни маълум бўлди. Фозилов ўз хоҳишига кўра ишдан кетган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фозилов унга нисбатан хизмат текшируви ўтказилаётгани ҳақида гапириб, видеомурожаат йўллаган эди. Прокурор ўз мурожаатида бош прокурорнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ҳақида гапирган эди. Натижада Фозиловнинг иши республика комиссияси томонидан ўрганиб чиқилган. Текширув натижасига кўра Фозилов ҳайфсан олган. Шунингдек, аввалроқ Бухоро вилоятига янги прокурор тайинлангани ҳақида хабар қилган эдик.