Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун бўлиб ўтадиган йиғилишда қатор раҳбарларни ишдан олиши кутилмоқда. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, бугун кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтади. Таъкидланишича, ушбу йўналишларда қатор ишлар амалга оширилган бўлсада ҳудудларда бу бўйича оқсоқликлар кузатилмоқда.
Шулардан келиб чиқиб, давлат раҳбари бугунги йиғилишда қатор раҳбарларни ишдан олиши кутилаяпти.