Маълум бўлишича, йиғилишда ОТМ ректорлари ташаббус кўрсатмаётганлиги танқид қилинган ва ёшлар билан ишлашда йўл қўйган камчиликлар ҳамда ташаббус кўрсатмагани учун айрим ректорлар ишдан олинган.
Ёшлар билан ишлашни ўз ҳолига ташлаб қўйгани учун Фарғона давлат университети (Мақсудов), Самарқанд қурилиш (Аҳмедов), Қўқон педагогика (Отажонов) институтлари ректорлари ва Тошкент кимё-технологиялар институти Янгиер филиали директори (Олимов) лавозимидан озод этилади. Бошқа ректорлар қатъий огоҳлантирилади, – дейди Шавкат Мирзиёев.
Аввалроқ ушбу йўналишда йўл қўйган камчиликлари учун айрим ҳокимлар ишдан олингани ҳақида хабар қилган эдик.