Президент айрим тиктокерларнинг хатти-ҳаракатларини танқид қилди

Президент айрим тиктокерларнинг хатти-ҳаракатларини танқид қилди
Хабар қилганимиздек давлатимиз раҳбари кеча Ёшлар кунига бағишланган тадбирда иштирок этиб, нутқ сўзлади. Шавкат Мирзиёев ўз маърузасида тиктокерларнинг хатти-ҳаракатларини танқид қилди. Бу ҳақда Дарё нашри хабар қилди.

Маълум бўлишича, Мирзиёев тармоқларда кенг тарқалган айрим видеолар уни ранжитганини таъкидлаган.
Яқинда ижтимоий тармоқларда кўрсатилган хунук воқеалар, яъни жойлардаги Алишер Навоий, Амир Темур, Мотамсаро она ҳайкаллари ёнида айрим тарбиясиз ёшлар томонидан содир этилган номаъқул ҳаракатлар мени ниҳоятда ранжитди, – дейди давлатимиз раҳбари.

Президент шундай воқеалар содир бўлишига қараб турган масъулларни танқид қилган. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев муқаддас қадриятлари, тимсоллари ва табаррук қадамжоларига беписанд муносабатда бўладиган кимсаларга нисбатан жазо чораларини янада кучайтирилишни таъкидлади.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Тугри 1 июл 2021 18:32
    Umuman oxirgi vaqtlarda ishtimoiy tarmoqlarni roli ortib ketdi, bunchalik bo'lishi muammolarim keltirib chiqarmasmikan masalan biror bir holatni videoga olib tarqatvorish holatlari qip qizil jinoyatku bu. Kuch tasiri mexanik bo'lsa bu informasiyon ya'ni ruhiy ta'sir, bu ta'sirlarga nisbatan qonunlarni kuchaytirish va keskinlashtirish kerak. Ishxonada ham ishtimoiy tarmoq uyda ham, hamma joyda. Ishchanlik tushib ketmasmikan. Biz ishda qonun qoidalar asosida qattiq ishlashimiz kk, dam olishda qo'rmasdan mazza qilib dam olishimiz kerak.
  2. Жамшид 1 июл 2021 14:37
    А так колган харакатлардан кунглим тулди - демадиларими ишкилиб
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Президент айрим тиктокерларнинг хатти-ҳаракатларини танқид қилди