Тошкент вилояти Оҳангарон туман ҳокимлигида ҳайдовчи масъулиятли лавозимга ўтказилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳокимликда ҳайдовчи бўлиб ишлаб келган фуқаро Бўтабек Кимсанбоев шу йил 16 ноярда ишдан кетган. Лекин орадан 1 ҳафта вақт ўтиб, яъни 23 ноябрь куни ўзи ҳайдовчи бўлиб ишлаган ташкилотига қайта ишга олинган. Бу сафар у Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси бош мутахассиси вазифасига ишга кирган.
Кимсанбоевни ишга олиш тўғрисидаги фармойишда унга туман ҳокимининг Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси вазифаси юклатилиши белгилаб қўйилган.