Бугун ижтимоий тармоқларда яқиндагина ишдан кетган Юнусободнинг собиқ ҳокими қамоққа олингани ҳақида хабарлар тарқалди. Унда Жаҳонгир Иброҳимовга нисбатан жиноий иш қўзғатилгани айтилган.
Тарқалган хабарларга Бош прокуратура изоҳ берди. Ахборот хизмати раҳбари Хаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, Жаҳонгир Иброҳимов тергов қилинмаган ва у қамоққа олинганлиги ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
Эслатиб ўтамиз, Иброҳимов 24 январь куни ҳокимликдан кетган эди. Унинг ўрнига Боҳадир Абдувалиев тайинланди.