Ўзбекистонда дин ишлари бўйича қўмита раисига биринчи ўринбосар тайинлангани маълум қилинди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ушбу лавозимга Махсудов Давронбек Рустамович тайинланган. У тайинловга қадар халқаро ислом академияси биринчи проректори ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Камилов Музаффар Муротович Президент маслаҳатчиси лавозимига тайинланган эди.