Бекмуродов Беларусда ўтказилган сўнгги ижтимоий сўровлар Александр Лукашенконинг сиёсатчи сифатидаги рейтинги 25-30 фоиз атрофида эканлигини кўрсатгананини таъкидлади. Шунингдек, сўровда иштирок этганларнинг 46 фоизи "ҳеч қачон Лукашенкога овоз бермаслиги"ни маълум қилган.
Шу билан бирга, бугунги кунда кўплаб ривожланган давлатлар Лукашенкони Беларус халқи номидан гапира олмайдиган шахс деб ҳисоблаши ҳам айтилди.
Шунинг учун, бугунги кунда бу инсоннинг Ўзбекистон ҳақидаги фантазияларини жиддий қабул қилиш шарт эмас, – дейди Бекмуродов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Алишер Қодиров ҳам ушбу масала юзасидан ўз муносабатини билдирган эди.