Александр Лукашенко «Соловьев Live» YouTube лойиҳаси учун берган интервьюсида собиқ постсовет давлатлари Иттифоқ давлатга бирлашашини прогноз қилган эди. Қодиров Лукашенко ўз фикрида Ўзбекистон ҳам ушбу иттифоқ ичида бўлади деган гапига муносабат билдирди.
15 йилдан кейин собиқ совет республикалари Россия атрофида бирлашиб, 350-400 миллион аҳолига эга бирлик қурадилар… деган хулосага келишмоқда видеодаги икковлон.
Зўравонлик ва таҳдид устига қурилган давлатлар қанчалар мустаҳкам кўринмасин, мўрт бўлишини тарих кўп исботлади.
Ушбу режалар тескари тўлқин яратиши ва совет империясини тикламоқчи бўлаётганлар ҳудудида янги давлатлар пайдо бўлиши эҳтимолини кучайтиради.
Бу эса, албатта, минтақада жиддий иқтисодий ва ижтимоий силкинишларга сабаб бўлиши мумкин.
Яқин 15 йиллик режаларимизда ушбу эҳтимол кўзда тутилиши керак, – дейди Қодров.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қодиров Владимир Жириновскийнинг фикрига муносабат билдирган эди. У ўшанда россиялик сиёсатчига нисбатан санкция киритшни таклиф қилган эди.