Владимир Жириновский Бухоро ҳақида нималар деди?

Владимир Жириновский Бухоро ҳақида нималар деди?
Хабар берилганидек Владимир Жириновский 2-3 ноябрь кунлари Ўзбекистонда бўлди. У Бухорога ташрифи давомида мамлакатимизОАВ вакилларига эксклюзив интервью берди, дея хабар бермоқда EVERYDAY.UZ мухбири.

– Бизнинг қадимий цивилизация марказларидан бири бўлган Бухоро шаҳрига сафаримиз таассуротларга бой ва мароқли бўлди.
Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон ва Россия муносабатлари кейинги йилларда жадал ривожланиб бормоқда. Бунда икки давлат раҳбарларининг ўзаро мулоқотлари чоғида эришилган келишувлар муҳим роль ўйнамоқда.

Сиёсий, дипломатик, ҳуқуқий соҳадаги, маданий-гуманитар алоқаларни ҳар томонлама ривожлантириш икки томон учун ҳам манфаатли. Бунда парламентлараро мулоқот бирламчи омил бўлмоғи даркор. Шу маънода, Давлат думаси ва Ўзбекистон парламенти, улардаги қўмиталар ҳамда тузилмалар ўртасида яқин муносабатлар қарор топишидан манфаатдормиз. Бу кўплаб муаммолар, экология масалаларида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, иқтисодий алоқаларни ривожлантириш имконини беради. Бизнинг ташрифимиз ҳам парламентлараро мулоқотлар ривожига хизмат қилади.

Мамлакатларимизнинг таълим соҳасидаги ҳамкорлигида янги саҳифа очилди. Тошкентда Россиядаги қатор олий ўқув юртларининг филиаллари ташкил этилиб, улар республикангиз учун зарур бўлган мутахассис кадрлар тайёрлаш, илмий салоҳиятни оширишга муносиб ҳисса қўшмоқда.

Бугун иқтисодий, маданий-гуманитар алоқаларни ҳар томонлама изчил йўлга қўйиш зарурлигини ҳаётнинг ўзи тасдиқламоқда. Россиянинг қатор минтақалари Ўзбекистон вилоятлари билан, жумладан, Владимир шаҳри Бухоро шаҳри билан шу йўналишларда биродарлик ришталарини боғлагани бизни қувонтирмоқда. Бу алоқаларни шаҳарлар, қолаверса, туманлар кесимида ҳам йўлга қўйиш лозим.

Ўзбекистон иқтисодиёти жадал суръатлар билан ривожланаётганини таъкидлашни истардим. Бунда кичик бизнеснинг ўрни бор. Биргина Бухоро вилоятида ҳунармандлик фаол ривожланаётганини кўрдик. Ҳунармандлик марказлари ва устахоналарда ёшлар катталар ёнида туриб, тажриба ўрганаётганига гувоҳ бўлдик. Улар эртага уста бўлиб шаклланиб, ота-боболари ишини давом эттиради. Хусусий секторда банд аҳоли фаровон яшайди, янги иш ўринлари кўпаяди. Қолаверса, ҳунармандлик маҳсулотлари, ипак гиламлар, заргарлик маҳсулотлари ва бошқалар шаҳрингизга келаётган сайёҳларни қизиқтиради.

Бухоро туризм салоҳияти билан ажралиб туради, шунга яраша хизмат кўрсатиш ҳам яхши йўлга қўйилган. Биргина мисол, делегациямиз қўним топган “Азия Бухара” меҳмонхонасида хизмат сифати Европа даражасида. Анъанавий ўзбек таомлари, гастрономия масаласига ҳавас қилдик.

Мен россиялик сайёҳларга Европа ва бошқа минтақалардан кўра Ўзбекистонга, унинг қадимий шаҳарларига сафар қилишни тавсия қилган бўлардим. Негаки, бу ерда туристларни қизиқтирадиган барча нарса бор. Хавфсизлик, тўкинлик, меҳмондўстлик, тарихий обидалар ва ҳоказо.
Бухоро ҳақидаги таассуротларимиз жуда ҳайратли. Турли миллат вакиллари аҳил яшаётгани, конфессиялараро ҳамжиҳатлик, бағрикенгликка гувоҳ бўлдик. Шаҳар кўчаларида ёшлар, катта ёшли кишилар биз билан саломлашди, биргаликда суратга тушишга таклиф қилишди. Рус тилида бемалол мулоқот қилишганини айтмайсизми? Яна шаҳар кўчаларининг тоза-озодалиги бизнинг эътиборимизни тортди.

Бухоро тарихий-меъморий обидаларга бой гўзал шаҳар. Биз шаҳарнинг янги қисмида амалга оширилаётган ишларни ҳам кўрдик. Хуллас, Бухоро айни пайтда замонавий, бунёдкорлик кўлами кенг шаҳар экан.

Ўзбекистон Россиянинг Марказий Осиёдаги муҳим ҳамкори. Бизнинг стратегик шеригимиз бўлган Ўзбекистон халқингиз ишончини қозонган қатъиятли ва кучли етакчи Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ҳар жиҳатдан ривожланган давлатлар қаторидан муносиб ўрин олади, албатта. Янги босқичга кўтарилаётган ҳамкорлигимиз ҳам ана шу мақсадга хизмат қилади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университетига Тожикистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода Азиз ташриф буюрди...

Мартабали меҳмон билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов учрашди. Мулоқотда икки...
10-10-2024, 17:23

Самарқанд давлат университетига Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва мухтор элчиси Бейбут Атамқулов ташриф буюрди…

Мартабали меҳмон билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов учрашди. Мулоқотда СамДУ...
10-10-2024, 17:19

Самарқанд давлат университетида “Салжуқийлар тарихий географияси – Туркистон” III халқаро симпозиуми ўз ишини бошлади…

Нуфузли анжуманда Туркия, Эрон, Бельгия, Руминия, Озарбайжон, Ироқ, Фаластин каби давлатлардан 40 га яқин олимлар ва юртимиздаги олий...
10-10-2024, 17:15

Самарқанд давлат университети Туркиянинг Нежметтин Эрбакан университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолади…

Самарқанд давлат университетида 9-11 октябрь кунлари "Салжуқийлар тарихий-географияси Туркистон" III халқаро симпозиуми бўлиб ўтади. Мазкур...
8-10-2024, 17:10

“Мурожаатдан даромадга 5 қадам”: амалий натижалар

Одамларнинг дардини ҳис этиш, оғирини енгил қилиш, орзу-истакларини рўёбга чиқариш бугун давлат идоралари раҳбарлари ҳамда масъуллари...
4-10-2024, 20:52
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Владимир Жириновский Бухоро ҳақида нималар деди?