Аввалроқ Сергели туманида қурилаётган арзон уй-жойларнинг нархи ошгани ҳамда ушбу вазиятга аҳоли ўз норозилигини билдиргани ҳақида хабар берган эдик.
Шу сабабдан бугун, 11 апрель куни Сергели туман ҳокимлигида Бош вазир Абдулла Арипов раислигида фуқаролар қабули ўтказилди. Бу ҳақда телеграмдаги “Imtiyozli uy” канали хабар қилди.
Қабулда Сергели туманида қурилган имтиёзли уйларнинг нархи ва сифати юзасидан фуқаролар мурожаатлари тингланди. Бош вазир томонидан тегишли мутассадди раҳбарларга нархларни максимал даражада камайтириш ҳамда хонадонлар сифати бўйича тўлиқ, қайта кўриб чиқиш бўйича топшириқлар берди. Бир ой муддатдан сўнг Республика комиссияси хулосаси асосида қайта кўриб чиқилган хонадон нархлари бўйича очиқ, ошкора ҳисобот берилиши маълум қилинди.
Шунингдек канал ахборотида ҳар хил бошқа провакацион хабарларга ишонмаслик, ушбу масала шахсан Бош вазир назорати остида эканлигини маълум қилишди.
Сизлардан бошқа фуқароларни ҳам хотиржамликка чақиришингизни сўраб қоламан, - дея қўшимча қилинади канал хабарида.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Сергелида арзон уй-жойларнинг нархи ошгани билан боғлиқ вазият назоратга олинганини маълум қилган эди.