Фарғона вилоятининг Риштон туманида прокурор ишдан кетди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, прокурор Турдалиев Шамсиддин Асқаралиевич ишдан кетиб, Фарғонанинг бошқа бир тумани – Олтиариққа ҳоким этиб тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олтиариқнинг собиқ ҳокими Ниёзов Холмирза Ўзганович Тошкент вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар этиб тайинланган эди.