Муниса Ризаева бир тўйдан қанча гонорар олишини маълум қилди

Муниса Ризаева бир тўйдан қанча гонорар олишини маълум қилди
Хонанда Муниса Ризаева Жаҳонгир Латиповнинг YouTube’даги лойиҳаси учун интервю бергани ҳақида аввал хабар берган эдик. Суҳбат чоғида Ризаева битта тўй учун қанча олишини айтди.

Хонанда Тошкентда битта тўй учун 1000 доллар олишини айтди. Ўртача ҳисобда санъаткорда аввал кунига 8 тадан 13 тагача тўй тўғри келган. Яқинда Ризаева соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли администраторга бештадан ортиқ тўй олмаслик бўйича кўрсатма бергани маълум бўлди.

Ҳудудларда хонанда 5-10 минг долларга тўйга чиқади. Ризаеванинг тушунтиришича, ҳудудларда гонорар нархи йўлнинг узоқлиги ва жамоага тўланиши учун ошиб кетади. Санъаткорнинг сўзларига кўра, у билан бирга 20 га яқин киши боради ва у барча қўшиқларни фонограммасиз, жонли ижро этади. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ризаева қарийб ярим миллион долларлик автопаркини кўрсатган эди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Азим 8 май 2022 18:20
    Биронта цех, фирма, бизнес, нимадир очиб одамларни иш билан таминласа нур устига нур буларди
  2. 555 8 май 2022 14:06
    Afsus shuncha pul uvol

    Afsus shuncha pul uvol
  3. Соя 7 май 2022 13:43
    Шундай Багрикенг ва Нодон халкка гохида ачинаман. Минг азоб билан топган пулини каёкдаги бир Яллочига огзини кимирлатиб жилпанглашига кушкуллаб топширади.Афсус.
  4. Ахварханова Умида Холдаровна 7 май 2022 00:37
    Эх пул топиб акл топмаган халким Ман хичам шу пулга обкемасидим
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Шоу-бизнес » Муниса Ризаева бир тўйдан қанча гонорар олишини маълум қилди