«Наҳотки шулар ҳам меники бўлса, дея баъзан ўзим ҳам ҳайрон қоламан» – Назарбеков шахсий бизнеслари ҳақида гапирди

«Наҳотки шулар ҳам меники бўлса, дея баъзан ўзим ҳам ҳайрон қоламан» – Назарбеков шахсий бизнеслари ҳақида гапирди
Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди.
Мухлислар орасида «Озодбек Назарбековнинг ёқилғи қуйиш шохобчалари, меҳмонхона-ю, ресторанлар тармоғи каби бизнеслари бор», мазмунидаги гаплар тарқалган.

Озодбек Назарбеков ушбу гап-сўзларга суҳбат давомида ойдинлик киритди.

Ўзбекистонда бизнесларим жуда ҳам кўп, айримларини ўзим ҳам билмайман. Бу ҳақда одамларнинг ўзлари айтишади. ‘Мана бу сизнинг боғингиз экан’, яна бир жойларни кўрсатиб бир нимангиз экан дейишади. ‘Наҳотки шулар ҳам меники бўлса’, дея баъзан ўзим ҳам ҳайрон қоламан. Жиззахнинг йўлида ‘Озодбек’ деган ошхона бор экан. У ҳам ‘меники’ бўлиб чиқди. Қизиққанимдан ўша ердан ош еб кетдим.

Ўзим тепасида туриб юргизадиган биронта бизнесим йўқ. Шерикчилик асосида дўстларим ва яқинларим билан бизнеслар йўлга қўйилган. Улар ҳалол, пок иш юритишади ва менинг улушимни ўз вақтида етказишади. Ҳеч қандай меҳмонхонам ҳам йўқ.

Одамларнинг нима бизнес билан шуғулланишимни билишини истаганимда ҳаммасини айтардим. Бу бизнес дейдиган даражада жуда бир катта бизнес ҳам эмас, фабрика ёки завод эмас, очиғини айтганда, рўзғоримга етадиган майда бизнезлар, холос. Худога шукр, уй-жойим, машинам бор. Эҳтиёжларим эса ўша майда бизнесларимдан қопланади. Бундан ортиғи керак ҳам эмас, - деди Озодбек Назарбеков.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Шоу-бизнес » «Наҳотки шулар ҳам меники бўлса, дея баъзан ўзим ҳам ҳайрон қоламан» – Назарбеков шахсий бизнеслари ҳақида гапирди