Компьютерда доим “телеграм” иловаси ёнган ҳолда туради. У ерга ҳар куни юзлаб каналлардан минглаб хабарлар келади. Бугун ҳам ана шундай одатий кунларнинг бирида бир хабар келди. Қарасам мусиқий каналлардан биридан Фаррух Ҳамраевнинг қўшиғи келиб қолди. Ушбу хонандани ҳамма яхши танийди, шахсан ўзимга ҳам унинг бир нечта қўшиқлари маъқул келган. Шу сабабданми ёки қўшиқнинг номланиши антиқа бўлганиданми уни юкладим. Эшитсам... Қўшиқнинг сўзлари жудаям асабга тегадиган, қилаётган ишимни ҳам унутиб қўйдим, асаб бузилди. Ҳа айтганча, қўшиқнинг номи “ичаман” дея номланади.
Шунда кўз олдимга ёшгина укам келди. У ҳам замонавий ва албатта бугунги кунда ёш хонандаларнинг мусиқасини эшитади. Агар у бугун эшитса, эртага оила даврасида “ичаман” дея хиргоя қилиб юрса, бундан ортиқ фожеа борми? Ёшлар бугунги кунда шундай қўшиқлар билан улғайса эртага улардан нима кутиш мумкин? Наҳотки ушбу қўшиқларни чиқаришдан олдин ҳеч ким текширмайди?
Ўша заҳоти ҳаёлимга битта ташкилот ёдимга келди – “Ўзбеккноцерт”. Ўйлаймизки ушбу хонанда билан ҳам мазкур ташкилот алоҳида шуғулланади.
Яна бир жиҳати, қўшиқ маҳаллий ТВда эмас балки фақат ижтимоий тармоқларда тарқаган, уни нима даҳли бор дерсиз, лекин яқиндагина Шаҳло Ахмедованинг ҳам қўшиғи фақат ижтимоий тармоқларда “айлангани” учун лицензиясидан айрилган эди-ку!
Узр дўстлар бугун ичаман,
Осмонларда балки учаман.
Ҳозир ваъда беролмайман, лек,
Бир кун ароқдан кечаман...
Қуйида қўшиқни тинглашингиз мумкин. (Мусиқа YouTube’га юкланганлиги сабабли уни фақат VPN дастури орқали тинглашингиз мумкин.)