Хонанда Сан Жай Шерали Жўраевнинг ўғилларининг бирининг устидан судга ариза берди. У бу ҳақда Instagram’даги жонли мулоқот пайтида хабар берди.
Бу ҳолат Сан Жай томонидан Ш. Жўраевнинг бир нечта қўшиқларини куйлагандан сўнг юзага келди. Сан Жай томонидан халқ артистининг “Гулбадан” қўшиғини ижро этилгандан сўнг низо янада кучайган.
“Шерали Жўраевнинг ўзи менга ҳеч қандай шикоят қилмаган, лекин унинг ўғиллари доим мен билан можарода бўлишган. Мен фақат қўшиқнинг матнини олдим, мусиқа ва қолган барча ишларни ўзим қилдим. Улар хаттоки “Rizanova”да ҳам қўшиқларимни тақиқлаб қўйишди. Мен судга ариза бердим”, – дейди Сан Жай.
Аввалроқ Сан Жай Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова билан ҳам видеомурожаатлар орқали бахслашган ва якунда Сан Жай Юлдуз Усмоновадан кечирим сўраб, қўлини ўпган эди.