Ўзбекистонлик 21 ёшли инстаблогер 36 ёшли Ситора Фармоновага севги изҳор қилди. Бу ҳақда блогер Дониёр Каюмовнинг ўзи инстаграмдаги саҳифасида маълум қилди.
Дониёр Каюмов шу йил 28 октябрда актриса Ситора Фармоновага севги изҳор қилганини маълум қилган. Шундан сўнг блогер саҳифасига фақат актриса билан тушган суратлари ва биргаликда олган видеолавҳасини жойлаб келган. Ўз навбатида блогер жойлаган видеони актриса ҳам ўз саҳифасида улашган. Шунингдек, блогер қўйган сурталарнинг аксариятида у актрисага гуллар совға қилганини кўриш мумкин.
Қаюмов кеча, 11 ноябрда инстаграмдаги story’га эса Ситора Фармонова билан бирга тушган видеони жойлаб, унга актрисанинг жавобини кутаётганини ва розилик билдиришидан умидворлигини айтиб, изоҳ қолдирган.