Хонанда Дилфуза Исмоилова "Алдама мени" шоуси меҳмони бўлди. Шоу Зўр ТВ телеканалида эфирга узатилади.
Исмоилова шоу давомида молиявий пирамида тузган Аҳмадбойга автомобилларини топширгани ҳақида гапирди. Унинг айтишича, Дилфуза Аҳмадбойга 11 та автомобиль берган.
Хонанда Аҳмадбой билан бир неча йиллардан бери таниш экани ҳақида гапирган. Исмоилова молиявий пирамида асосчиси озод этилгандан сўнг унга автомобилларини қайтаришига ишонишини маълум қилди.