Аввалроқ сайтимизда ўзбекистонлик блогер Дониёр Каюмов актриса Ситора Фармоновадан жавоб кутаётганини, блогер ўзининг инстаграмдаги саҳифасида у билан бирга тушган суратларини мунтазам жойлаб келгани ҳақида ёзган эдик.
Блогерга жавобан актриса ҳам ўзининг инстаграмдаги саҳифасига ўзидан 15 ёш кичик йигит билан тушган суратлари ва видеоларини жойлаётган эди. Лекин кейинчалик 36 ёшли актриса ушбу суратлар ва видеоларни ўчририб ташлади. Бугун блогер ўзининг саҳифасида ушбу ҳолатга тушина олмаётганини, актриса унинг қўнғироқларига жавоб бермаёганини айтиб, видеомурожаат қолдирди.
“Бугун менга катта янгилик бор. Ситора гап йўқ лекин, қойил қолдим. Ҳаммаси зўр кетаётган эди, бахтли кунлар, видеолар... Лекин кейин сиз мендан обуначиларим қаторини тарк этдингиз, ҳамма суратларни олиб ташладингиз. Телефон қилсам кўтармаяпсиз. Мен юрагимни сизга очиб, яқин бўлиб, сизни яқин олсаму сиз бунақа нарса қиляпсиз. Бу одамга жуда алам қилади. Қанақадир фикрлар учунми, ёки кимдир миянгизни заҳарладими билмайман. Лекин яхши иш бўлмади, бекор қилдингиз, Ситора”, – дейди блогер ўз видеомурожаатида.
Лекин блогер Ситорадек иш тутмаганини кўриш мумкин. Дониёр актриса билан тушган барча сурат ва видеоларини ўз саҳифасида қолдирган. Видеомурожаатининг сўнггида Дониёр “ҳаммаси учун раҳмат” дея изоҳ қолдирган.