Аввалроқ хонанда Муниса Ризаева қишки таътилни Дубайда ўтказаётгани ҳақида ёзган эдик.
9 январь куни Муниса қуролдан ўқ отиш бўйича ўз маҳоратини намоён этаётган видеони эълон қилди. Хонанда мўлжалга деярли аниқ тегиб, ўз муҳлисларини қуролдан фойдаланиш бўйича ҳайратда қолдирди.
Хонанда видео остида рус тилида “Стреляю во всех хейтеров!” (Барча хейтерларни отиб ташлаяпман!) дея изоҳ қолдириб, унинг оила қуриш ҳақидаги хабарини муҳокама қилаётганларга жавоб қайтарди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ризаева яқин орада турмушга чиқишини айтган эди. Хонанданинг тўйи яқин икки ой ичида бўлиб ўтади.