Ўзбекистонда аксарият хонандалар профессионал билимга эга эмас. Уларнинг кўпчилиги фаолиятини ҳаваскорлар сифатида бошлаган. Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари қайси олийгоҳларни битирган? Ушбу рўйхат журналист Наргиза Муродова томонидан тузиб чиқилган.
Райҳона:
Хонанда Жаҳон тиллари университети битирувчиси ҳисобланади. У инглиз тили филологияси факультетида ўқиган. У хонандалик карьерасини бошлагунга қадар фортепиано чалишни билган холос.
Нилуфар Усмонова:
Нилуфар Vinehall School (Англия)да таҳсил олган. Кейинчалик у Sherborne International College’да ўқишни давом эттирган. 2006 йилда Тошкент юридик университетини тамомлаган. У юрист дипломини олгач онаси каби хонанда бўлишни мақсад қилган.
Улуғбек Раҳматуллаев:
Хонанда Тошкент давлат шарқшунослик институти, тарих факультетини тамомлаган.
Баҳром Назаров:
Хонанда Тошкент темир йўллари институтида ўқиган. У диплом олгач фақатгина бир марта поезд ҳайдаган.
Шаҳзода Муҳамедова:
Актриса Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ўқиган. Муҳамедова халқаро туризм факультетида таҳсил олган.
Шаҳзода Матчонова:
Актриса Халқаро иқтисодиёт ва дипломатия универститетини тамомлаган. У халқаро муносабатлар ўрнига кинони танлаган.