Хонанда Юлдуз Усмонова Юрак номли қўшиғига клип суратга олгач, Дубайга кетишга қарор қилди. Бу ҳақда ОАВда хабарлар тарқалди.
Хонанда ушбу иссиқ ўлкага ўз таътилини ўтказиш учун йўл олди. Хонанда билан бирга унинг турмуш ўртоғи ва актриса Ҳалима Ибрагимова кетди.
Таъкидлаш жоиз, Юрак номли қўшиққа олинган клип хонанда учун жуда омадли бўлди. YouTube’да ушбу клип 5 кун давомида 350 минг марта кўрилди ва маҳаллий ТВдаги хит парадларда юқори ўирнларни олди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ кўплаб ўзбек шоу-бизнеси вакиллари Дубай ва Туркияга дам олгани кетган эди.