Севинч Мўминова йўл ҳаракати қоидасини бузгани учун жазоланди. Бу ҳақда Instagram’даги shownews канали хабар қилмоқда.
Маълумотда Мўминова тезликни оширгани учун 223 минг сўмга жаримага тортилгани айтилмоқда. Шунингдек, хонанда тонировкага рухсатномаси йўқлиги учун 5 575 000 сўм жаримага ҳам тортилган.
Нашрнинг қўшимча қилишича, Мўминова ўтган ҳафтада жаримага тортилган. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ хонанда Каниза тонировкага рухсатнома муддати ўтиб кетгани учун ЙПХ ходими билан жанжаллашган эди.