Актер Улуғбек Қодиров бир неча йилдан бери фильмларда суратга тушмаяпти. Аввалроқ Қодиров АҚШда яшаётгани хабар қилинган эди.
Бугун, 8 февраль куни актер Инстаграмга янги сурат жойлади. Қодиров полиция билан суратга тушган.
Мавжуд маълумотларга кўра, сурат Нью-Йоркда олинган. Таъкидлаш жоиз, Қодиров АҚШда доимий асосда яшамоқда ва у ерда ўз бизнеси бор. Актернинг ўзи Ўзбекистондан кетганига ҳали изоҳ бермаган. Аввалроқ унинг айрим ҳамкасблари Қодиров фильмлардан бирида тўланмаган гонорари сабабли Ўзбекистонни тарк этганини айтган эди.