Муҳлислар хонандадан шахсий ҳаёти ҳақида сўради. Ризаева ушбу мавзудаги саволларга кескин жавоб қайтарди.
Турмуш ўртоғим ҳам, қаллиғим ҳам йўқ. Ҳеч қандай тўй бўлмади! Жонимга тегиб кетди, мени тинч қўйинглар, – дейди хонанда.
Таъкидлаш жоиз, сўнгги вақтларда муҳлислар Муниса Ризаеванинг санъатидан кўра шахсий ҳаётига кўпроқ қизиқмоқда. Шундай мавзудаги саволлар хонанданинг жиғига тегмоқда.