Абдуллаеванинг сўзларига кўра биринчи турмуш ўртоғи уни катта опасининг овсунининг ишхонасида кўриб қолган ва шундан сўнг совчи қўйган. Актриса биринчи тумушида қийналганини ва эри уни севмаганини айтиб ўтди.
Мени севиб олмаган. Мени кинога чиққаним учун “спорлашиб” олган. Ўзи тан олган ва ўртоғи ҳам айтиб қолган буни. Меҳр, эътибор бўлмаган, – дейди актриса.
Наргиза Абдуллаева ўртаҳол оиладан бўлгани учун ҳам оиласи ўхшамаганлигини таъкидлаб ўтди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ актриса санъатдан нима сабабдан узоқлашгани ҳақида гапириб ўтган эди.