Актриса Луиза Расулова негатив изоҳ ёзувчилар билан баҳсга киришди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Актриса кийими учун танқид қилинган. Кўйлак Луизанинг шахсий бренди остида ишлаб чиқарилган.
Тармоқ фойдаланувчилари актрисани кийимдаги йиртиқ жойи учун танқид қилган. Расулова ҳар бир “хейтер”га кескин жавоб қайтарган. Актрисани ёқтирмайдиганлар танқидига унинг қомати ҳам қўшилиб кетди. Таъкидлаш жоиз, актриса ижтимоий тармоқлардаги кўринишлари сабаб тез-тездан танқидга учраб туради. Луизанинг ўзи шу пайтгача уларнинг фикрига қўшилмаган.