Актёр Алишер Узоқов айни вақтда Тошкентда бўлиб турибди. Аввалроқ Узоқов Дубайга кетгани ва Smartbolla компаниясида иш бошлаганини маълум қилган эди.
Кеча, 24 июль куни тармоқларда актёрнинг видеомурожаати тарқалди. Узоқов пойтахтлик ҳайдовчиларга жиддий оҳангда мурожаат қилди. Актёр кўплаб ҳайдовчилар тезликни ошириши ва қувиб ўтиш қоидасини бузишини айтди.
Узоқов йўл қоодасини бузиш ёмон оқибатларга олиб келиши ва аянчли якун топиши билан огоҳлантирди. Актёр бундай ҳаракатларни содир этиш арзон мақтанчоқлик эканини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалров ЙТҲда ММА жангчиси Мурод Хонтўраев вафот этган эди. Бундан ташқари, 13 июль куни 20 ёшли Tracker ҳайдовчиси 56 ёшли пиёданинг умрига зомин бўлган эди.