Тармоқ фойдаланувчилари хонанда тўғридан-тўғри бўлмасада, яширинча равишда Ислом Каримовни танқид қилганини сезиб қолди. Усмонова шунингдек, ўшанда 4-5 йил хорижда яшашга мажбур бўлганини ва қайтиб келгач аэропортдан ортга қайтариб юборишганини айтган эди.
Балки у одамни яхши кўрганлар бордир, лекин шу одамни даврида биз эзилдик. Талантлар йўқ бўлди, эртага улар яна келадими йўқми худо билади, – деган эди хонанда.
Бир неча кундан бери ижтимоий тармоқларда хонанданинг бошқа интервьюси видеоси тарқалмоқда. Интервью 2016 йилда олинган. Видеода Усмонова марҳум Каримовни мақтаётганини ва у халқ яхши яшаши учун барча ишни қилаётганини айтган эди. У шунингдек, Биринчи Президентга мамлакатда тинчлик ва осойишталик учун раҳмат айтган. Ўзбекистонликлар ижтимоий тармоқларда Усмоновани иккиюзламачиликда айблашган. Таъкидлаш жоиз, хонанда сўнгги вақтларда айтган гаплари сабаб танқидлар остида қолиб кетмоқда.