Актриса интервью давомида эри Йигитали Мамажонов фарзандлари Ислом ва Имронни соғинишини айтиб ўтди. Шу билан бирга у эрининг аввалги турмушидан бўлган фарзандлари билан ўғилларининг танишишига қарши эмаслигини таъкидлаган.
Шунингдек, актриса агар Райҳон клипига уни таклиф қилса рози бўлишини, хонандани ҳурмат қилишини айиб ўтган.
Саъдуллаева интервью давомида эрига фақат битта шарт билан иккинчи хотин олиб беришга рози эканини таъкидлаган.
Мен рози бўлишим мумкин, фақат уйланадиган аёлингиз ҳақиқатан турмуш қуриш умидида юрган ногирон, чўлоқ ёки букри қиз бўлиши керак, дейман, – дейди актриса.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Йигиталининг собиқ хотинлари Райҳон ва Нигина Дубайда учрашиб, суратини ижтимоий тармоқларга жойлаган эди.