Аввалроқ Юлдуз Усмонова ижросидаги “Муҳаббат” номли қўшиғини қишлоқ шароитида куйлаганлар видеоси тарқалган эди. Видео телеграм каналларида эълон қилиниб, кўпчиликнинг меҳридан жой олган эди.
Маълум бўлишича, ушбу видео Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида олинган ва унда ёш бола аравачадан мусиқа асбоби сифатида фойдаланганини, қиз жонли куйлагани ва аёл самимий руҳда рақсга тушганини кўриш мумкин.
Таъкидланишича, Юлдуз Усмонова ана шу қамашиликлар билан учрашган ва уларга телефон совға қилиб, суратга тушган.