Аввалроқ ўзбек шоу-бизнеси вакиллари бир-бирини севишини маълум қилгани ҳақида ёзган эдик. Актриса Феруза Норматова ва Шаҳзод Султонов инстаграмдаги саҳифасида деярли бир-хил маънодаги сурат жойлаб, бир-бири билан илиқ муносабатда эканига ишора қилган эди.
Маълум бўлишича, актриса Феруза Норматова ўша суратга ва унга қолдирилган изоҳга ойдинлик киритди. Унинг сўзларига кўра, бу шунчаки гиф конурс учун қилинган расм. Улар “ҳаммасини тез кунда маълум қиламиз”, деган изоҳда айнан гиф конкурс ҳақида яқин кунларда
эълон қилинишини назарда тутган. Улар бир-бири билан дўстона муносабатларини сақлаб қолишини айтган ва мухлисларидан ушбу ҳолатни тўғри тушунишни сўраб қолган.
Таъкидлаш жоиз, сўнгги вақтларда улар бирга видеолавҳалар олиб келмоқда. Айрим контентларда улар ҳатто чет эл саёҳатига ҳам бирга борганини кўриш мумкин. Шундан келиб чиқиб, шоу-бизнесс вакилларининг мухлислари улар бир-бирини севади деган хулосага келган эди.