“Туронбанк” АТБ Андижон филиали раҳбарининг собиқ ўринбосари шериги билан бирга 50 минг долларни талон-тарож қилгани маълум бўлди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
У Избоскан тумандаги “H.” хусусий боғдорчилик хўжалиги раҳбари билан келишиб, замонавий энергия тежамкор иссиқхона қуриш учун банкдан 50 минг доллар имтиёзли кредит олган. Лекин улар қўйилган талабни бажармай, 50 минг долларни талон-тарож қилган. Текширув давомида 20 минг доллар қайтарилган.
Айни вақтда ҳолат юзасидан ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.