Журналист Давлатназар Рўзметовга 29 октябрь куни Қўшкўпир туман маъмурий ишлар суди унга нисбатан очилган ишни кўриб чиқиб, 7 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланган эди.
Маълум қилинишича, Қўшкўпир тумани Маъмурий ишлар бўйича суд қарорига кўра 7 суткага қамалган Давлатназар Рўзметов жазо муддатини ўтаб, 5 ноябрь куни озодликка чиқарилган. У Ҳазорасп тумани ички ишлар бўлимида сақланаётган эди, дея хабар қилмоқда EVERYDAY.UZ мухбири.
Биз воқеалар ривожини ўрганишда давом этамиз.