Ҳаж сафари нархи арзонлаштирилди

Ҳаж сафари нархи арзонлаштирилди
2018 йилда фуқароларимиз учун Ҳаж зиёратини амалга ошириш харажатлари 38 миллион сўмни ташкил этган эди. 2019 йилдан Саудия Арабистонида барча хизматларга 5 фоизлик қўшилган қиймат солиғи ва меҳмонхоналарга 2,5 фоизлик солиқ киритилди. Шунга кўра, бу йил Ҳаж зиёрати сарф-харажатлари тахминан 42-43 миллион сўм бўлиши кутилаётган эди.

Давлатимиз раҳбарининг саъй-ҳаракатлари натижасида жорий йилдан фуқароларимиз Ҳаж сафари харажатлари 33,3 миллион сўмгача туширилди. Яъни Ҳаж ибодатини амалга оширишни 10 миллион сўмга арзонлаштиришга эришилди. “Ҳаж-2019” мавсумидан сўнг Умра сафари 1,3 миллионга арзонлаштирилди. Шунингдек, “Ҳаж-2018” тўловидан ортган 926,5 минг сўм миқдоридаги маблағ ҳар бир зиёратчига қайтариб берилди.

Буларнинг барчаси мамлакатимизда фуқаролар манфаатларини кўзлаб амалга оширилаётган халқпарвар сиёсатнинг, эзгу ишларнинг амалий ифодаси бўлди, дейилади "Халқ сўзи" тарқатган хабарда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Ismoil 25 август 2020 11:48
    Barchlarizga kattakon raxmat
  2. Муниса 1май 2020 18:05 1 май 2020 20:09
    Ассалому алайкум мен отам онамини умрага жунатмокчиман узим Россига ишлайман каерда кандай малумот олсам булади илтимос юл курсатийлар олдиндан рахмат
  3. Sobir 27 январ 2020 15:53
    2020-yilga Haj safari qancha bolganidan kimni habari bor iltimos
  4. Гулрух 16 ноябр 2019 07:56
    Ассалому алайкум! Мени Хаж сафарига бориш ниятим бор. 39 ешдаман. Бева аёлман. Каерга ва кандай документлар такдим этишим керак? Йул йурик курсатиб юборсангиз. Рахмат.
  5. Умиджон 14 ноябр 2019 23:29
    Шамсиддин ва Abdulatif!!!
    Олдиндан узур сураб коламан!
    Мени фикримча узларинг яшаб истекомад килувчи МФЙдан тулик маълумот оласизлар деган фикирда мен!
  6. Abdulatif 30 сентябр 2019 23:28
    Шамсиддин,
    Aaa

    Мен хам россияда ишлайман отам билан онамни умра зиёратига жунатмокчи эдим кандай йул тутсам булади олдиндан рахмат
  7. Шамсиддин 18 сентябр 2019 02:36
    Ассалом у Алайкум мен ота онамни хаж сафарига руйхатга тушуриб куймокчи едим аввалдан тулов туланадими шу хакида билмокчи едим узим Россия давлатида ишлайман кайирдан шу хакида малумот олсам булади?
  8. Latibjon Usarov 25 апрел 2019 18:08
    Raxmat prizidentimizga.
    Umra safari pluga tushadi unda
  9. Тош Темир Эмин огли 25 апрел 2019 13:37
    Отасига рахмат

    Шавкат ака хакикий олижаноб инсон
  10. Ойбек 24 апрел 2019 02:12
    Хаж сафарини канча арзон килинса эди, канча инсонлар орзуси амалга ошарди
  11. Актам 23 апрел 2019 19:55
    Президентимизнинг умрлари узок булсин. Халкнинг дуосини олишдан чарчамасинлар
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ҳаж сафари нархи арзонлаштирилди