Тошкентда сув тошқинларни бартараф этиш ишлари давом этмоқда ёхуд ишлар энди бошланди...

Тошкентда сув тошқинларни бартараф этиш ишлари давом этмоқда ёхуд ишлар энди бошланди...
Бугун эрталабдан ижтимоий тармоқлар Тошкент кўчалари сув билан тўлиб-тошгани билан боғлиқ суратлар ва виедеолар билан тўлиб кетди. Ушбу ҳолат фойдаланувчилар орасида кенг муҳокама қилинди. Уларнинг аксарияти эса буларнинг олди олинмаётганидан ғазабда эканини кўриш мумкин эди.

Шундан сўнг пойтахт ҳокимияти сув тошқинларни бартараф этиш ишлари давом этмоқда, дея хабар қилди. Ҳоимият сайтига қуйидагича ахборот жойлаштирилди.

Тошкент шаҳрида сув тошқинлари билан боғлиқ кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш, тошқинлар оқибатларини тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида, Республика Гидрометеорология хизмати марказининг Тошкент шаҳрида апрель ойида, айниқса, 23-24 апрель кунлари кучли ёғингарчилик юз бериши ҳақидаги маълумотига асосан, Тошкент шаҳар ҳокимининг шошилинч хабарномаси берилган.
Унга кўра, Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари бошчилигида шаҳар штаби ташкил этилиб, туман ҳокимликлари ва мутасадди ташкилот раҳбарларининг туну-кун узлуксиз навбатчилиги йўлга қўйилди.

19–23 апрель кунлари шаҳар миқёсида жами 40 дан ортиқ ҳудудда ёғингарчилик оқибатларини бартараф этиш ишлари амалга оширилиб, ушбу тадбирлар учун турли функциядаги 50 дан ортиқ махсус техникалар жалб этилди.

Ёғингарчилик миқдори узлуксиз ва аввалги йилларга нисбатан кўплиги муносабати билан Штаб ишчи гуруҳи томонидан энг биринчи навбатда, автомобиллар серқатнов бўлган йўллар ва аҳоли гавжум ҳудудларни ҳамда босқичма-босқич ички кўчалардаги тошқинларни бартараф этиш ишлари йўлга қўйилди.

Ҳозирда сув тўпланишини бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университетида халқаро академиклар форуми ўтказилди…

Самарқанд давлат университетида “Яшил энергиянинг барқарор ривожланишини жадаллаштириш, олий таълимнинг глобаллашувига кўмаклашиш”...
16-09-2024, 22:15

Марказий Осиёга қайтарилган ИШОНЧ…

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг минтақада янги сиёсий муҳит яратиш борасидаги тарихий хизматлари ҳақида Марказий...
9-08-2024, 20:07

Самарқанд давлат университетига 5 юлдузли университет мақоми берилди...

Самарқанд давлат университети дунёнинг энг нуфузли Quacquarelli Symonds (QS), Times Higher Education каби рейтинг агетликлари билан яқиндан...
23-07-2024, 22:05

Самарқанд давлат университети Эроннинг Шараф технология университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолади…

Самарқанд давлат университетига Эроннинг Халқаро илмий-техникавий ҳамкорлик маркази раиси, фан, технологиялар ва билимларга асосланган...
28-06-2024, 15:25

Самарқанд давлат университети академик лицейи битирувчиларига диплом топширилди…

Самарқанд давлат университети академик лицейи битирувчилари учун “Янги Ўзбекистон ёшлари, билиб қўйки, сени Ватан кутади” номли битирув...
21-06-2024, 23:17
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Тошкентда сув тошқинларни бартараф этиш ишлари давом этмоқда ёхуд ишлар энди бошланди...