“Мустаҳкам дўстлик тинчликнинг гаровидир...”

“Мустаҳкам дўстлик тинчликнинг гаровидир...”
Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТ саммитида илгари сурилган масалалар дунё нигоҳини мамлакатимизга қаратгани, кўҳна кентнинг халқаро сиёсат ва иқтисодиёт марказига айлангани биз учун фахр -ифтихордир.

Халқларимиз ўртасидаги мустаҳкам дўстлик, кенг қамровли шериклик алоқалари саммит доирасида янада мустаҳкамланди. Прездентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашида илгари сурган узоқ муддатли яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик бўйича таклифлари айнан шу мақсадга қаратилган.

“Мустаҳкам дўстлик тинчликнинг гаровидир...”

Бу борада маданий-гуманитар алоқалар ҳамкорликнинг негизини ташкил қилиши ҳам айни ҳақиқат. Тарихан Буюк Ипак йўли билан боғланган бу ҳудудлар ўртасида яқин шерикчилик муносабатлари чуқур илдизга эга.

Буюк Ипак йўлининг қоқ юрагида жойлашган бу муаззам шаҳар узоқ йиллар давомида маданий алоқалар, халқлар ўртасида савдо-сотиқ, илм-фан ютуқлари алмашинуви воситаси бўлиб хизмат қилган. ШҲТ га аъзо давлат раҳбарлари кенгашининг Самарқандда ўтказилгани ташкилотнинг бугунги нуфузига ўзига хос тарихийлик бахш этди. Самарқанднинг кўҳна оҳанрабоси, яна бир карра халқларни боғлади. Самарқанднинг нафақат иқтисодий-сиёсий барқарорлик, балки савдо ва инвестиция соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада юксак поғонага олиб чиққан кўприк вазифасини бажаргани ҳар бир юртдошимизга фахр туйғусини бахш этади.



Рустам Холмуродов,
Самарқанд давлат университети ректори,
Ўзбекистон Республикаси фан арбоби.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » “Мустаҳкам дўстлик тинчликнинг гаровидир...”